Линклар

logo-print

Иордания қироли Абдуллоҳ Ироқда зўравонликлар кучаяëтган бир вақтда умуммиллий сайловларнинг ўтказилиши тўғри бўлмайди¸ деди.


Айни пайтда Франция сафарини давом эттираëтган Абдуллоҳ¸ “Ле Фигаро” газетасига берган интервюсида¸ Ироқдаги экстремистлар энг яхши уюшганлиги ва сайловлар айни дамда ўтказилиши вазиятни яхшилашга олиб келмаслигини айтди.


Қирол шунингдек¸ АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелднинг Ироқда келаси йил январ ойига белгиланган сайловлар зўравонликлар содир этилаëтгани сабабли Ироқнинг 75-80 фоиз ҳудудидагина ўтказилиш эҳтимоли бор¸ деган баëнотига қаршилик билдирди.
Қиролга кўра¸агар Доналд Рамсфелднинг режаси амалга оширилса¸ унда зўравонликлар давом этаëтган Бағдод аҳолисининг аксарият қисми сайловда иштирок эта олмаслиги мумкин.
XS
SM
MD
LG