Линклар

Москва милицияси америкалик журналист Пол Хлебниковни ўлдирганликда гумон қилиб¸ Чеченистоннинг икки фуқаросини қўлга олди.


Москва милицияси бошлиғи Владимир Пронинга кўра¸ ушбу шахслар тунда қўлга олиниб¸ тинтув қилинган. Уларнинг ëнидан қурол мусодара қилинган.

Пронин шунингдек¸ қўлга олинганлар илгарилари одамларни гаровга олиш билан шуғулланганини ҳам билдирди.

Россияда чоп этиладиган “Forbes” журналининг Бош муҳаррири бўлиб ишлаган Пол Хлебников шу йилнинг июл ойида Москвадаги офиси олдида отиб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG