Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:28

Туркманбоши Қашқадарёни сувсиз қолдирмоқчи


Фирдавс Сентябрь ойи бошларида Туркманистон икки томонлама келишув асосида ўз ҳудудига кириб ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари учун чегараларни ёпиб қўйди. Бу янги тартиб Ўзбекистон учун бир қанча муаммолар туғдиряпти.

Қашқадарё вилоятининг катта қисмини сув билан таъминловчи Таллимаржон сув омбори Амударёдан сув олади. Дарёдан сув омборигача 76 километр масофа бўлиб, сув насос станциялари ёрдамида етказиб берилади. Насос станциялари Туркманистон ҳудудида жойлашган. Мазкур сув иншоотларига хизмат кўрсатиш ва уларни қўриқлаш Ўзбекистон томонининг зиммасидадир. Аммо Туркманистон томонининг ўзбекистонликлар учун чегарани ёпгани бу вазифаларни бажаришда муаммолар келтириб чиқаряпти.

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Рустам Очиловнинг сўзларига қараганда, Туркманистон томони Ўзбекистон билан келишмаган ҳолда вақти-вақти билан янги тартиб-қоидалар жорий этмоқдаки, бу сув иншоотларига хизмат кўрсатишни қийинлаштиряпти. Авваллари мутахассисларга Туркманистонга ўтиб-қайтиш учун рухсатномалар ўзаро келишувга кўра Ўзбекистон томонидан берилар эди. Бироқ туркманлар бу келишувни бузиб, рухсатномалар беришни ўз зиммасига олган.

Мустақил кузатувчиларнинг маълум қилишича, Туркманистон мазкур сув иншоотларига хизмат кўрсатишни ўз қўлига олиш, Ўзбекистоннинг мамлакат ҳудудига кираётган ҳар бир фуқаро ва техникаси учун чегара божи ундиришни режалаштиряпти.

Маълумотларга кўра, Туркманистон томони насос станцияларини қўриқловчи ўзбек милиционерларини сентябрь ойи бошларидан буён ўз ҳудудига киритмаяпти. Бунинг натижасида иншоотларни қўриқлаётган 100 дан ортиқ милиционерни Ўзбекистонга қайтариб, ўрнига бошқаларини жўнатишнинг иложи бўлмаётир.
XS
SM
MD
LG