Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:34

Пахтага давлат белгилаганидан кам ҳақ тўланяпти


Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам талабалар, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари, корхона ва ташкилотлар ишчилари мажбурий равишда пахта теримига жалб этилмоқда.

Наманган шаҳридаги 57-болалар боғчаси ходимаси Назокатнинг сўзларига қараганда, боғча хизматчилари навбати билан пахта теримига олиб кетиляпти. Теримга боришни хоҳламаганлар эса 20 минг сўмдан пул бериши керак. Бундан ташқари, теримчиларга шароит ҳам яратилмаган. Овқатнинг сифати йўқ ёки умуман берилмайди. Терилган бир килограмм пахта учун 30 сўмдан ҳақ тўланяпти.

Маълумотларга кўра, баъзи жойларда терилган бир килограмм пахта учун 20-25 сўмдан тўланяпти. Ҳолбуки, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан пахтага 39 сўмдан кам бўлмаган ҳақ тўланиши лозим.

Учқўрғон туманидаги “Яхши ният” фермер хўжалиги раҳбари Қодиржон Адашевнинг таъкидлашича, фермерлар етиштирилган ҳосилнинг ҳашарчилар кўмагида териб олинишидан манфаатдор эмас. Чунки теримчиларга давлат томонидан белгиланганидек ҳақ тўланса, фермер катта зарар кўради.
XS
SM
MD
LG