Линклар

Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон мудофаа вазирлари учрашди.


Тўлқин

Туркманистон расмий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, мудофаа вазирлари Агажелдай Меймджелдиев ва Қодир Ғуломов кеча бўлиб ўтган учрашувда 2 мамлакат ўртасида узоқ муддатли ҳарбий ҳамкорлик қилишга келишиб олган. Шунингдек, учрашув давомида минтақавий хавфсизлик, чегараларни мустаҳкамлаш, масаласида ўзаро ишончни ошириш масалалари муҳокама этилган.
Совет иттифоқи тугатилгандан кейин 2 давлат ўртасидаги муносабатлар анча чекланган кўламда ривожланмоқда. 2002 йилда Туркманистон президенти Сапармурот Ниёзовга суиқасд деб гумон қилинган ҳаракатдан кейин давлатлар ўртасида муносабатлар ёмонлашган.
XS
SM
MD
LG