Линклар

Бирлик Халқ Харакати партияси аъзоси Бахром Ҳамроев тақдири


Самандар Жорий йилнинг 2 август куни Москванинг Бутирский тумани суди Бирлик Халқ Харакати партияси аъзоси ¸ Россия фуқароси Бахром Ҳамроев иши юзасидан ҳукм чиқарган эди. Бахром Ҳамроев ўшанда 1 ярим йиллик муддатга озодликдан маҳрум этилиб¸ суд айбланувчининг жазони қамоқда эмас¸ белгиланган яшаш жойида ўташини ҳам билдирган эди. Орадан кўп ўтмай¸ Бахром Ҳамроев адвокати Москва шаҳар судига аппеляция билан мурожаат килганди. Бироқ¸ арз мурожаатини кўриб чиққан Москва шаҳар суди жазо ўз кучида қолишини маълум қилди.

Бахром Ҳамроев билан боғланишнинг иложи бўлмагани боис¸ биз унинг рафиқаси Асма Исрoиловага қўнғироқ қилдик.
Дастлаб¸ биз Баҳром Ҳамроевнинг ҳоли ҳақида сўрадик.

“Соғлиғининг мазаси йўқ. Бахром ëтган камерада ҳаво совуқ ва у шамоллаган. Ҳали биронта врач уни кўргани йўқ. Кеча тергов изолятори бошлиғи ўринбосари олдига кириб¸ Баҳромни докторга кўрсатишни сўрадим. Улар рози бўлишди¸ аммо ҳали бирорта врачлар турмуш ўртоғимдан хабар олмаган”¸ - дейди Асма Исроилова.

2003 йилнинг 20 июлида Бахром Ҳамроев чўнтагидан 3 граммга яқин героин топилганликда айбланиб¸ қўлга олинган эди. Ҳамроев иши бўйича тергов бир йил давом этди.Ниҳоят шу йил 2 август куни суд ҳукм чиқариб¸ Ҳамроевни 1 ярим йилга озодликдан маҳрум этди.

Унинг рафиқаси Асма Исроиловага кўра¸ Москва шаҳар судига Баҳромнинг ҳеч қандай айби йўқлигини исботловчи қанча ҳужжатлар ҳавола этилмасин ¸ уларнинг биронтаси ëрдам бермаган:

“ Баҳром ўзига нисбатан чиқарилган хукмни нотўғри¸ деб билади. Бу Федерал хавфсизлик хизмати босими ëрдамида қилинди. Бу маҳкама жараëнида яққол билинди. Ҳеч нарса ўзгармаслиги олдиндан маълум эди. Шунингдек¸ Бахром ҳибсга олиниши ўзининг сиёсий фаолияти билан боғлик ¸ деб ҳисоблайди” .

Москвадаги “Мемориал” инсон хуқуқлари маркази ходими Виталий Пономарëвга кўра¸ Бахром Ҳамроевнинг қамоққа олиниши ва аппеляцияси рад этилиши Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилган:

“Албатта¸ буларнинг барчаси уюштирилган. Ҳатто маҳкама йиғилишларидан бирида Бахромга қарши гувоҳлик бераëтган ҳуқуқ-тартибот органи ходимларидан бири унинг ëнига келиб¸ кечирасан¸ сени биз балога гирифтор қилганимиз йўқ.Бу Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари буйруғи билан амалга оширилди¸ деб узр сўраган. Бунга нима дейсиз?”¸ - дейди Виталий Пономарев.

Москвадаги Қочоқларга ëрдам кўрсатиш қўмитаси вакиласи Елена Рябинина Озодлик радиоси билан бўлган суҳбатда Ҳамроевнинг шикоят аризаси номигагина кўриб чиқилган¸деб ҳисоблашини айтди.

“Маҳкамада судья Колесова шикоят матнини тўлалигича ўқимади. Ваҳоланки у ерда муҳим рақамлар ва даллилар келтирилган эди. Ҳимоячилар даъвоси инкор этилди. Баҳром билан телефон орқали алоқа яхши бўлмагани боис¸ айбланувчининг ўзи суд қарорини тергов изоляторидаги хоналардан бирида 8 соат мобайнида тик туриб¸кутган. Биз бу ҳаракатларни инсон ҳуқуқларининг оëқ-ости қилиниши билан тенг¸ деб ҳисоблаймиз”¸ - деди Елена Рябинина.
Қочоқларга ëрдам кўрсатиш қўмитаси вакиласига кўра¸ Баҳром Ҳамроев адвокати яқин орада судларни назорат қилиш органига шикоят ҳатини юбормоқчи. Шунингдек¸ Россиядаги бир неча инсон ҳуқуқлари ташкилотлар ҳукмни бекор қилишни талаб этиш ниятида.

Биз мазкур ҳодиса юзасидан Москва шаҳар суди вакиллари билан боғландик. Аммо суд расмийларининг ҳеч бири Озодликка маълумот беришни истамади.
XS
SM
MD
LG