Линклар

Япония ҳукуматининг Шимолий Корея билан музокараларида ижобий натижаларга эриша олмаëтганига норозилик билдириш мақсадида бир одам Япония парламенти биноси олдида ўз машинасига ўт қўйди.


Азизулло Арол

Ҳодисадан етган зарар ҳақида маълумот берилмаган. Ўт ўчирилиб¸ мазкур шахс қўлга олинган.
Шу кунларда Япония Шимолий Корея расмийлари билан Пхенян томонидан кўп йил олдин ўғирлаб кетилган японияликлар тақдири юзасидан музокаралар олиб бормоқда. 2002 йилда Шимолий Корея 13 япон фуқаросини ўғирлаб кетганини эътироф этган эди.
XS
SM
MD
LG