Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:17

Ўзбекистон ҳукуматида навбатдаги ўзгариш


Шайбон Ўзбекистон Президентининг 2004 йил 28 сентябрдаги фармони билан Шермат Нурматов мамлакат қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. Собиқ вазир Икромхон Нажмиддинов бундан бир қанча вақт муқаддам Наманган вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда мамлакатда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири тез-тез алмашмоқда.

Илгари қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бир вақтнинг ўзида Бош вазирнинг ўринбосари ҳам ҳисобланарди. Аммо сўнгги икки вазирга ва янгисига Бош вазирнинг ўринбосари мақоми берилмади.

Мустақил кузатувчи Шароф Убайдуллаевнинг айтишича, қишлоқ хўжалик соҳаси бўйича қилинадиган ҳар бир иш Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади. Бироқ кейинги вазирларга бу мақом берилмагани уларнинг ўз вазифасини тўла-тўкис бажаришига халақит бериб келяпти. Вазир деярли қўғирчоққа айланиб қолган. У ўзича соҳада ўзгариш ясаши мумкин бўлган бирорта қарор қабул қила олмайди.

Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Баҳодир Чориевнинг таъкидлашича, соҳага раҳбар бўлаётганлар орасида қишлоқ хўжалиги мутахассислари кам. Аммо бу мутахассислар ҳам узоқ ишлаётгани йўқ. Ё вилоятларга ҳоким бўлиб кетяпти, ёки бошқа бирор мансабга тайинланяпти.

Олимнинг фикрича, соҳадан узоқ шахсларнинг раҳбарликка тайинланиши оқибатида қишлоқ хўжалиги оғир аҳволда қолмоқда. Шўрланган экин майдонлари ҳажми ортяпти, экиш технологиялари қўпол равишда бузиляпти. Катта-катта майдонлар экин экилмай қолиб кетяпти.
XS
SM
MD
LG