Линклар

Хитойнинг Шанхай шаҳридаги Америка мактабига бошпана сўраш учун кириб олгани тахмин қилинаëтган бир гуруҳ шимолий кореяликлар Хитой ҳукуматига топширилди.


Азизулло Арол

Душанба куни юз берган ушбу воқеа бугун жамоатчиликка ошкор қилинди.
Кеча эса 44 кишидан иборат яна бир гуруҳ шимолий кореялик бошпана сўровчилар Канаданинг Пекиндаги элчихонаси ҳудудига кириб олишган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Канададан бу одамларни топширишини сўрамоқда ва уларга инсоний муносабат кўрсатилишини ваъда қилмоқда.
Хитой билан Шимолий Корея ўртасида шимолий кореяликларни депортация қилиш тўғрисида шартнома мавжуд. Лекин ўтмишда Пекин ҳукумати бошпана изловчи шимолий кореяликларга учинчи мамлакат орқали Жанубий Кореяга ўтишга имкон берган.
XS
SM
MD
LG