Линклар

Бугун Бишкекда Қирғизистон Бош вазири Николай Танаев Эрон вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф билан учрашиб¸ икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.


Азизулло Арол

Танаевга кўра¸ томонлар терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишганлар.
"Биз минтақада терроризм ва экстремизм тарқалишига қарши курашда ва хавфсизликни мустаҳкамлашда яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олдик"¸ - деди Бош вазир Танаев.
Ризо Орифнинг айтишича¸ ҳозир икки мамлакат йиллик савдо ҳажмини 200 миллион долларга кўтаришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган.
Учрашувда Эрон томони Қирғизистонга йўл қуриш лойиҳалари учун 50 миллион доллар қарз беришни ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG