Линклар

logo-print

Бугун Ироқда юз берган портлашларда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.


Азизулло Арол

Бағдод ва унинг атрофида миналаштирилган машиналар портлатилгани натижасида камида 44 киши ҳалок бўлди ва тахминан 200 одам жароҳатланди.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти болалар. Улар янги насос станциясининг очилиш маросимида қатнашаëтган пайтда миналаштирилган икки машина портлаган.
Бағдод ғарбида худкуш одам машинада ўзини портлатгани оқибатида икки ироқлик полиция ва бир АҚШ аскари ҳалок бўлди ҳамда бир неча одам жароҳатланди.
Худкуш Абу Фрайб қамоқхонаси яқинида полиция участкаси ва АҚШ назорат пунктини нишонга олмоқчи бўлган.
Бугун шунингдек¸ исëнчилар Бағдод ташқарисида коалиция кучларига қарата ракета отгани оқибатида бир аскар ҳалок бўлган ва 7 аскар яраланган.
XS
SM
MD
LG