Линклар

Бозор иқтисодиëтига ўтаëтган коммунистик Хитой


Арол Бундан 55 йил олдин Хитойда давлат тепасига коммунистлар келган эди. Лекин 1980 – йиллар бошларига келиб¸ мамлакатда хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб берилди. Ҳозирги кунда Хитой маҳсулотини хорижга энг кўп сотаëтган мамлакатлардан бирига айланган. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо Хитой чет эл бозорларига кириб боришдан катта иқтисодий манфаат кўрмоқда. Лекин айрим хитойликлар фикрича¸ ҳукуматнинг ҳозирги иқтисодий сиëсати¸ айниқса¸ давлат тасарруфидаги саноат корхоналарини шошилинч равишда хусусийлаштириш ишсизлик каби ижтимой муаммоларни вужудга келтирмоқда. Айни пайтда¸ мамлакат иқтисодий соҳада катта муваффақиятларга эришган бўлса ҳам¸ сиëсий соҳа¸ айниқса¸ инсон ҳуқуқлари масаласида Хитойда кўплаб жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда.

1949 йилнинг 1 октябрида Хитой халқ Республикасига асос солинди. Ҳокимият тепасига коммунистлар келганида мамлакат иқтисодиëти асосан қишлоқ хўжалигига таянган эди. Мао Цзе Дун бошлиқ ҳукумат тахминан 30 йил давомида қаттиқ қўл сиëсат олиб борган. Аммо 1970 йилларда Дэн Сяо Пин ҳокимиятга келгач¸ мамлакатда жиддий ўзгаришлар бошланди. Хитой коммунистик бошқарув усулини сақлаб қолган ҳолда иқтисодий ислоҳотлар бошлади. Бугунгга келиб Хитой саноати ва замонавий технологияси ривожланган мамлакатга айланиб ўлгурди.

Замонавий Хитой сиëсати бўйича британиялик мутахассис Рана Миттер Озодлик радиосига берган суҳбатида Хитойдаги ўзгаришларни бундай таърифлайди:
"Айтиш мумкинки Хитой 25 йилдан буëн бозор иқтисодиëти томон ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда эркин жамият сари ҳам қадам ташламоқда. Аммо буни ҳали тўлиқ бозор иқтисодиëтига ўтиш ва ғарб андозаларига мос демократия¸ деб бўлмайди" .

Мутахссисга кўра¸ Хитойда бундан 30 йил олдингига қараганда¸ сиëсий соҳада ҳам ўзгаришлар юз бера бошлаган. 1980 йиллардан бошлаб ҳукумат айрим ижтимоий муаммолар¸ жумладан¸ хусусийлаштириш ва бозор иқтисодиëтига ўтиш жараëнида бойлар билан камбағаллар ўртасида кескин тафовут пайдо бўлганидан норозилик билдирувчиларга тазийқ ўтказмай қўйди. Аммо британиялик мутахассис Рана Миттернинг айтишича¸ бошқа кўплаб сиëсий эркинликлар чеклаб қўйилган.

"Хитойда иш ташлаш ва Ғарбда тан олинган жуда кўп ҳуқуқ ва эркинликлар тақиқланган. Яқин ўтмишга қараганда Хитой ҳозир анча либераллашди¸ аммо ҳали тўлиқ сўз ва матбуот эркинлиги мавжуд эмас"¸ - деб таъкидлади британиялик мутахассис.

Хитойда инсон ҳуқуқлари вазиятига тўхталган Миттер бу соҳада ҳам айрим ўзгаришлар борлигини айтади. Унга кўра¸ Хитойда амалга оширилган Маданий Инқилоб даврида жуда кўп одамлар террор қилинган¸ қийноқларга солинган ва ўлдирилган. 1980 йиллардан бошлаб инсон ҳуқуқлари вазиятида маълум ўзгаришлар юз берган бўлса ҳам¸ ҳали бу соҳада камчиликлар талайгина. Мухолиф сиëсий партиялар фаолияти тақиқланган¸ Уйғурлар ва тибетликлар ҳуқуқлари ҳам камситилмоқда.

Хитой ҳукумати назорати остида бўлган матбуотга назар ташланса¸ у жуда кўп масалаларни эркин акс этдиришга¸ коммунистик партия ва ҳукуматни очиқ танқид қилишга ожиз.
XS
SM
MD
LG