Линклар

Афғонистонда келаси ҳафтада бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан Покистондаги афғон қочқинларини рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланди.


Самандар

Муҳожирлар масаласи бўйича Халқаро ташкилот аъзолари 800 мингдан зиëд қочқинни рўйхатдан ўтказиш мақсадида келаси уч кун ичида Покистондаги қочинлар лагери ва бошқа нуқталарида 1600 та сайлов участкаси ўрнатилишини билдирган эди.


Эслатиб ўтамиз¸ Афғонистондги собиқ қўмонданлардан бири Гулбиддин Ҳикматëр Покистондаги афғон қочқинларини яқинлашаëтган президентлик сайловида қатнашмасликка чақирган эди.

Покистон расмийлари мамлакатнинг Жанубий Вазиристон вилоятида йўлга ўрнатилган портловчи мослама ишга солингани оқибатида 4 бола ҳалок бўлгани ва 5-нчиси жароҳат олганини маълум қилди.

Покистон армияси матбуот вакили генерал Шавкат Султонга кўра¸ болалар йўлда ëтган қўлбола портловчи мосламани кўтарганида у портлаб кетган.

Покистон полицияси мамлакат шарқидаги шиалар масжиди олдида содир этилган портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлгани ва бир неча одам жароҳат олганини маълум қилди.

Ҳодиса Покистоннинг чегара ҳудудидаги Сиалкот шаҳрида жума намози пайтида юз берган.
XS
SM
MD
LG