Линклар

Қирғизистон Президенти Асқар Акаев Бишкекда Эрон вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф билан учрашди.


Самандар

Қирғизистон президенти матбуот хизматига кўра¸ Асқар Акаев эронлик юқори мартабали меҳмоннинг Қирғизистон сафари икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг янада мустаҳкам бўлишида муҳим рол ўйнашини маълум қилди.

Муҳаммад Ризо Ориф ҳам ўз ўрнида унинг мамлакати Қирғизистон билан иқтисодий алоқаларини яхшилашга тайëрлигини айтди:

" Ўтмишдаги ҳамкорлигимиз ва бугунги кун эҳтиëжларидан келиб чиққан ҳолда Эрон Ислом республикаси минтақавий келишувлар икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик учун энг яхши асос¸ деб ҳисоблайди”.
Пайшанба куни Қирғизистон Бош вазири Николай Танаев ва Эрон вице-президенти икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларини янада яхшилаш ҳақидаги келишувни имзолади.

Эрон расмийлари Бишкек шу йилдан бошлаб Теҳронга электр энергиясини етказиб беришини билдирди.

Эрон Марказий Осиëга ўз таъсирини ўтказиш учун Россия¸ Хитой ва АҚШ билан рақобатлашаëтган мамлакат сифатида кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG