Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ хавфсизлик кучлари мамлакатнинг Самарра шаҳрини исëнчилар назоратидан қайтариб олиш мақсадида ҳарбий амалиëт бошлади.


Самандар

АҚШ ҳарбийларига кўра¸ бир неча соат давом этган отишмалар ва ҳаво ҳужумлари натижасида 100дан зиëд исëнчи ўлдирилган¸ 200 га яқин одам жароҳат олган.
Ироқ Ички ишлар вазирлиги тушга келиб Самарра шаҳридаги шиалар масжиди Ироқ хавфсизлик кучлари назоратига ўтгани ва масжидга яшириниб олган 25 га яқин исëнчи қўлга олинганини маълум қилди.
Мамлакат жанубидаги Куфа шаҳрида Ироқ хавфсизлик хизмати ходимлари шиалар етакчиси Муқтадо ас-Садрни қўллаб-қувватловчи юзлаб одамни шаҳарнинг асосий масжидига киришига йўл қўймаган.
XS
SM
MD
LG