Линклар

2 ноябрда АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан АҚШ Президенти Жорж Буш ва унинг сайловлардаги асосий рақиби Жон Керри ўртасидаги учта телемунозарадан биринчиси пайшанба куни Флоридада ўтказилди.


Самандар

Телемунозарада Жорш Буш ва Жон Керри АҚШ ташқи сиëсати борасидаги қарашларини билдиришди.

Ироққа тўхталар экан¸ Жон Керри АҚШ Президенти Жорж Бушнинг Ироқда уруш бошлагани катта ҳато эканлиги ва урушда ғалаба қозониш унинг режасида бўлмаган¸ деб таъкидлади:

"Буш Ироқдаги урушда ғалаба қозонишни ўйламай¸ урушни бошлаб юборди. Энди АҚШ Президентининг қандай қарорлар қабул қилиши муҳокама қилинмайди. Урушда ғалаба қозониш режасига эга бўлмагунингча¸ Американи урушга бошла олмайсан" .

Буш эса¸ Ироқ террорга қарши урушда марказий жанг майдони эканлиги ва АҚШ ҳарбийлари мамлакатда барқарорликни ўрнатишга муваффақ бўлишини билдирди :

"Юз бериши мумкин бўлган катта мусибатимиз Ироқда белгиланган мақсадларнинг барчасига эриша олмаганимиздир. Аммо биз бунга эришамиз. Биз бунга қандай эришиш ҳақидаги режага ҳам эгамиз. Асосийси Ироқ халқи буни истамоқда" .

Жорж Буш ва Жон Керри ўртасидаги иккинчи телемунозара 8 октябр куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG