Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:21

Ҳашарчи талабалар ичадиган сувда қуртлар сузиб юради


Фирдавс Маълумотларга кўра, шу кеча-кундузда Қашқадарё вилояти пахта далаларида 168 мингга яқин ҳашарчи меҳнат қиляпти. Уларнинг аксариятини мактаб ўқувчилари ва талабалар ташкил этади.

Ҳашарчиларнинг катта қисми ётоққа олиб чиқилган, яъни дала шийпонлари ёки махсус ажратилган биноларда ётиб қолиб, пахта теради. Маъмурлар “Озодлик” мухбирига дала шийпонларида ҳашарчилар учун яратилган шароитлар ҳақида ахборот беришни истамади.

Шифокор Саидмурод Қўчқоровнинг сўзларига қараганда, у касб тақозосига кўра далаларда бўлиб, Нишон туманида Қарши давлат университети талабалари жойлаштирилган шийпонлардаги вазият билан танишган. Талабаларнинг овқати сифатли эмас. Шийпонлардаги деразаларнинг ойналари йўқ. Ҳашарчилар ичадиган сув санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Сув ичида қуртлар сузиб юрганини кўриш мумкин.

Қарши туманидаги 40-мактаб ўқувчиси Дилафрўз Рўзиеванинг таъкидлашича, у ва синфдошлари теримга жалб этилганига 25 кун бўлди. Эрталаб уларга ширин чой, тушликда ва кечқурун иссиқ овқатлар берилади.

Қарши туманидаги “Ипак йўли” ширкат хўжалиги далаларида пахта тераётган вилоят қишлоқ хўжалиги коллежи талабалари ҳам шийпонларга жойлаштирилган. Талабаларнинг айтишича, ҳар бир шийпонда 200 тагача, ҳар бир хонада эса 50 тагача талаба ётади. Хоналар жуда зах. Деразаларда ойна йўқ. Овқатнинг сифати ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади.
XS
SM
MD
LG