Линклар

Ҳиндистон шимолида содир этилган қатор портлашлар оқибатида 30 дан зиёд киши ҳалок бўлди, 100 га яқин одам жароҳатланди.


Тўлқин

Полиция маълумотига кўра, Нагаленд штатидаги Димапур шаҳрида деярли бир вақтда икки бомба: бири — шаҳар бозорида ва иккинчиси — темир йўл вокзалида портлади. Қўшни Ассам штатида содир этилган яна бир портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Портлашлар учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари портлашларда ҳудудда ҳаракат олиб борувчи сепаратистик гуруҳларнинг қўли бор, деган тахминни билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG