Линклар

logo-print

Покистоннинг Сиалкот шаҳридаги шиалар масжидида куни кеча содир этилган портлашда ҳалок бўлганларнинг дафн маросимида бугун минглаб одам иштирок этди.


Тўлқин

Портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 30 кишига етди, 50 киши жароҳатланди.
Кеча масжидда ибодат пайтида, тахминга кўра, худкуш одам ўзини портлатиб юборган. Шундан сўнг бу ҳодиса шаҳарда қатор тартибсизликлар келтириб чиқарди. Воқеа содир этилгандан кейин ғазабга минган шиалар ёқилғи қуйиш шохобчасини ва икки полиция машинасини ёқиб юборди.
Шаҳарда тартиб ўрнатиш учун армия бўлимлари жалб қилинди.
Ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG