Линклар

Яқин Шарқдаги Ғазо минтақасида бугун Исроил ҳарбийлари қуролланган тўрт фаластинликни ўлдирди.


Тўлқин

Исроил ҳарбийларига кўра, қуролланган фаластинликлар гуруҳи вакиллари яҳудийлар яшайдиган ҳудудга портловчи мослама билан ўтаётганда ўлдирилган.
Бугун Жабалия деб аталувчи фаластинлик қочқинлар лагерида
Исроил авиациясининг аниқ нишонга қарата берган зарбалари оқибатида “Исломий жиҳод” гуруҳининг икки вакили ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. Фаластин ҳукумати маълумотига кўра, жума куни исроилликлар ҳужуми оқибатида 8 фаластинлик ўлдирилган.
Исроил ҳарбийларига кўра, бу операция Сдерот шаҳрида фаластинликларнинг яҳудийларни ўққа тутганлиги ва бунинг оқибатида икки гўдак ҳалок бўлганлиги учун амалга оширилмоқда. Сўнгги тўрт кун ичида бу ҳудудда 47 нафар фаластинлик ва 5 нафар исроиллик ўлдирилган.
Фаластин ҳукумати Исроил қўшинларининг Ғазо минтақасида олиб бораётган кенг кўламли операциясига жавобан автономия ҳудудида фавқулодда вазият эълон қилди. Бу борада Фаластин Бош вазири Аҳмад Қурей шундай деди:
“Исроил томонидан содир этилаётган бу жиноят минтақадаги вазиятни тинчлик йўли билан барқарорлаштиришга қаратилган халқаро ҳаракатларни йўққа чиқаради. Бу даҳшатли жиноятдир. Улар дунё ҳамжамияти кўзи ўнггида совуққонлик билан фаластинликларни ўлдирмоқда, уйларини вайрон қилмоқда. Афсуски, дунё ҳамжамияти бунга қараб сукут сақлаб ўтирибди” .
Фаластин ҳукумати халқаро ҳамжамиятни Исроил ҳукуматига босим ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG