Линклар

Ироқ шимолидаги Самарра шаҳрида Америка ҳамда Ироқ қўшинлари ва исёнчилар ўртасидаги жанглар давом этмоқда.


Тўлқин

Оғир жанглардан кейин Самарра шаҳрининг бир қисми Америка ва Ироқ қўшинлари назоратига ўтди.
Врачларнинг хабарига кўра, Америка авиациясининг бугунги зарбаларидан 5 киши ҳалок бўлди, 20 дан зиёд киши яраланди.
Иттифоқчи кучлар шаҳардаги асосий ҳукумат биноларини назоратга олди.
Қўмондонлик хабарига кўра, исёнчилардан 109 киши ўлдирилди, 37 киши асирга олинди ва 1 Америка аскари ҳалок бўлди.
Операциядан кўзланган мақсад — келгуси йил январ ойида ўтиши режалаштирилган сайловгача Самарра, Фаллужа ва Рамади шаҳарларида исёнчиларнинг қаршиликларини бартараф этишдан иборат.
XS
SM
MD
LG