Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:27

Зангиота зиёратгоҳи ҳар доим гавжум


Ишонч Марказий Осиё мусулмонлари табаррук санайдиган зотлардан бири Зангиотадир. Тошкент шаҳрининг Самарқанд кўчасидаги маҳаллада унинг хоки пойи қўйилган. Бу маконга ҳар куни минглаб мўмин-мусулмон зиёратга келади.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, Зангиотанинг асл исми Ойхўжа бўлиб, туркийнасаб авлиё ва мутасаввуф Тошхўжа отанинг фарзандидир. Подачилик қилиб кун кечирган Зангиота 12-13-асрларда яшаб ўтган. Зангиота Аҳмад Яссавийнинг шогирди Ҳаким отадан (Сулаймон Боқирғоний) диний-илоҳий таълим олган. Инсонларга доимо яхшилик қилган, пок ва ҳалол яшаб ўтган бу зотнинг Бобо Ҳиммавий деган лақаби ҳам бўлган.

Зангиота мажмуи ходими Мирзаали Соаталиевнинг сўзларига қараганда, зиёратчилар бу ерга турли мақсадларда ташриф буюради. Улардан бири фарзанд сўраса, бошқаси ишлари юришишини, айримлари беморларга шифони, ҳаётдаги турли мушкулликлардан қутулишни сўраб, дуо-фотиҳага ва хайр-эҳсон қилгани келади. Зиёратгоҳда, айниқса, чоршанба куни одам кўп бўлади.
XS
SM
MD
LG