Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:35

Бесландаги мактаб


Евгений Евтушенко ўзининг 7 сентябрда матбуотда эълон «Бесландаги мактаб» сарлавҳали шеърида бу фожеани келтириб чиқарган сабаблар юзасидан ўз нуқтаи назарини билдиради. Унга кўра, Беслан воқеаси ва Чеченистонда тинчимаётган урушларнинг туб сабаби — ўтган асрда советлар томонидан чечен халқига нисбатан қилинган жиноятларга бориб тақалади. Ҳозирда АҚШда яшаётган Евтушенко бир неча йиллардан буён шеър ижод қилмаётган эди. «Бесландаги мактаб» шоирнинг кўп йиллик танаффусдан кейин ёзган илк шеъридир.

Евгений Евтушенко

Абдувоҳид ҲАЙИТ таржимаси

БЕСЛАНДАГИ МАКТАБ

Мен жамики мактабларнинг чаласаводи,
ўзгаларнинг шўхликлари, дарди менга ёт.
Бироқ келдим, Беслан, бугун сенинг бағрингга
вайрон бўлган мактабингда чиқарай савод.

Мен биламан, Беслан, асли ёмон отаман,
аммо, наҳот, кўрмоқлик бор кексайганда ёш
—беш ўғлимнинг қазосин ўз кўзларим билан
кексайганда бу не жазо мен учун — яшаш.

Бу шаҳарда ёт эмасман, англадим буни
пайпасларкан оғриқ янчган юрагимни
мен, мактабнинг тиғ билан тилиб қўпол ёзилган,
куйган сўнгги партасига ўлтириб беун.

Энди кимсан Россияда, нимасан, шоир?
—Гексогенга қараганда бир чивин холос.
Оқлов учун барчамизга бугун сўз йўқдир
Ер юзида шундай бало кутарганда бош.

Қандай қилиб Беслан ўзра қоришди бирдан
шунча ғафлат, тартибсизлик, даҳшат, талофат,
қутқаришчун етмай уқув бермайин қурбон?
—аммо шу дам кимлардадир жўшса матонат.

Қалтирайди ўтмиш ҳатто бизларга боқиб,
ортидан ўқ отаётган Бугундан нариқочар
ҳатто келажак ҳам Бугундан тониб,
ўзини пок сақлаш учун келажак сари.

Аммо куйган, вайрон бўлган парталар аро
Ҳилол ва Хоч қўшилишар, бир-бирин қучар, биродардек кезар бунда Муҳаммад, Масиҳ — гудакларнинг пора-пора этларин йиғар.

О, кўп отли Тангри, бизни ўзинг ярлақа!
Шу бегуноҳ болаларни кўмар эканмиз,
улар билан бирга Беслан қабристонига,
наҳотки, биз ўзимизни дафн этамиз?

Асли террор туғилганди ҳомила сузган
бачадоннинг зардобида — она қорнида,
чеченларнинг гавдалари уриб тиқилганэшелонлар Қозоғистонга жўнаган пайтда.

Ҳис қилганди улар шунда илк бор ғазабни,
“илк беланчак” — вагонларда, бачадондаёқ,
урилганда бошчаларга милтиқ қўндоғи,
бу озордан қочмоқ истаб бўлиб гужанак.

Аммо улар шу яланғоч, тақир саҳрога
гўё шайтон тоғ-адирни мангуга изсизсидирган
шу бўм-бўш ерга этган қатағон
Москвага ялинмади, тикмадилар кўз.

Нигоҳ ташлаб аммо эгик ханжардек ҳилол
лой сувоқли кулбаларин тирқишларидан
советларнинг ёлғон-яшиқ шиорлари аро дарс ўқиди хуфия Ислом кечмишларидан ва Елциннинг кибру ҳаво, калтабинлиги,Грачевнинг шошқалоқлик, мақтанчоқлиги —уларни илк портлашларга ундади бундава урушдан қочмоқликка қолмади имкон.Худкуш аёл сийнасида портловчи модда,белида ҳам, бўйнида ҳам гўёки маржон,лек қурбонлар ортда қолган — қанча кўп бўлса,тирикликнинг нархи ҳар гал шунчалик арзон.Ҳеч нарсага мадад бермас валекин қасос,о, кўп отли Тангри, асра қасосдан бизни!Токи бунда ҳали тирик болалар бордир,унутмайлик “биргаликда” деган бир сўзни. Бунда ҳеч ким ёлғиз ўзи қаҳрамон эмас,яланғоч ҳақ сўз олдида барчамиз яланг.Мен шу куйган гўдаклар-ла биргаман асли,мен ҳам Беслан мактабидан чиққан бир боланг:... ғубор босди эрта тонгдан осмон юзини,Беслан бўйлаб эшитилди танклар шовқини,ва сесканиб тушди бирдан портлаш фикридаўша бомба — қачонлардир Сталин осган —уни мактаб баскетболин шу ҳалқасига.
XS
SM
MD
LG