Линклар

Америка ҳарбийлари Ироқнинг Самарра шаҳрида исёнчиларга қарши олиб борилган ҳарбий амалиёт муваффақиятли тугалланганини маълум қилди.


Америка қўмондонлиги маълумотига кўра, олиб борилган икки кунлик шиддатли жангларда исёнчилардан 125 киши ўлдирилган, 88 нафар киши асирга олинган.
Шунингдек, Америка авиацияси Фаллужа шаҳридаги исёнчиларнинг истеҳкомларига ҳаводан ракеталар билан зарба беришда давом этмоқда. Икки кундан буён бу шаҳарда олиб борилаётган ҳарбий амалиёт давомида Америка авиацияси бугун учинчи бор исёнчиларнинг истеҳкомларига ракеталар билан зарба берди. Қўмондонликнинг маълум қилишича, ўтган кеча ракеталардан бири қурол-яроғ омборига, яна бири исёнчилар яширинган бинога бориб теккан. Маҳаллий врачларга кўра, ҳаводан берилган зарбалар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 2 киши ҳалок бўлган, 10 дан зиёд одам жароҳатланган.
Ироқдан олинган бошқа хабарга кўра, бугун Ироқ полицияси Бағдод жанубида эр ва аёл киши жасадини топди. Уларнинг ғарб мамлакатлари фуқароси эканлиги тахмин қилинмоқда.
Жасадлар ёнидан ҳеч қандай ҳужжат топилмаганлиги боис уларнинг шахсини аниқлашнинг ҳозирча имкони бўлмаяпти.
Полициячиларга кўра, эр киши боши кесилиб, аёл киши бошига ўқ узиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG