Линклар

Словенияда бир ярим миллион сайловчи 90 кишидан иборат парламент депутатлари учун овоз берди.


Дастлабки маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 15 дан зиёд одам жароҳатланди.
Полиция маълумотига кўра, бир бомба штатдаги бозор ичида портлаган, иккинчи бомба эса сепаратистлар уни ўрнатмоқчи бўлган пайтда портлаб кетган ва уч жанггари ҳалок бўлган.
Кеча Ҳиндистоннинг Нагаланд ва Ассом штатларида содир этилган қатор портлашлар оқибатида 44 нафардан зиёд киши ҳалок бўлган эди. Портлашлар учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Полициячилар фикрига кўра, Ҳиндистоннинг икки штатида содир этилган бу портлашлар бир-бирига боғлиқ эмас. Портлашлар Ҳиндистон мустақиллиги учун кураш ҳаракати раҳнамоси Маҳатма Ганди туғилган кунда содир этилди.
XS
SM
MD
LG