Линклар

Ироқда қуролли гуруҳ томонидан олиб қочиб кетилган 2 ливанликнинг оила аъзолари ва уларнинг ҳамкасблари Ливан ҳукуматидан гаровдагиларни озод этишда ëрдам кўрсатишини сўрамоқда.


Самандар

“Ал-Жбейли” электр энергиясини етказиб берувчи ширкат раҳбари Хани ах-Харири унинг гаровдаги ишчилари Муҳаммад Ҳусайн ва Марван Кассарларнинг оила аъзолари билан биргаликда Ливан Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан учрашганини маълум қилди.
Хабарларга кўра¸ вазирлик барча имкониятларини ишга солишга ваъда берган.

Шанба куни интернетдаги сайтлардан бирида берган баëнотида¸ ўзини “Ироқ исломчилар армияси”¸деб атовчи гуруҳ расмий Бейрутдан Ироқдаги Ливан фуқароларининг АҚШ билан ҳеч қандай ҳамкорлик қилмаслигини талаб қилган эди.
XS
SM
MD
LG