Линклар

logo-print

Исроил ҳарбийлари қўмондони Моше Ялон Исроил¸ агар зарур бўлса¸ Ғазо минтақасида ҳафталаб кенг кўламли амалиëтларни ўтказиши мумкин¸ деб айтди.


Самандар

Ялон Исроил радиосига берган интервюсида Фаластин ҳудудидан отилаëтган ракета ҳужумларининг олди олинмагунга қадар¸ Исроил ҳарбийлари ҳужумларни давом эттиришини билдирди.

Хабарларга қараганда¸ бугун Исроил ҳарбийларининг ракета ҳужуми оқибатида 5 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу эса ¸ сўнгги пайтларда Ғазода рўй бераëтган тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сонини 60тага чиқарди.

Фаластин Бош вазири Аҳмад Қурай эса Исроил ҳаракатларини жирканч¸ деб атади:

"Бу ҳужум¸ ўз жирканжлиги билан деярли Фаластин халқини қириб ташламоқда. Бу ҳаракатлар одамларни таҳқирламоқда¸ оддий фуқаролар нишонга олинмоқда. Жабалия қочқинлар лагери каби дунëда энг зич жойлашган ҳудуд йўқ қилинмоқда ".
БМТ Бош котиби Кофи Аннан икки томонни ҳам зўравонликларни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG