Линклар

logo-print

Америкалик Ричард Аксел ва Линда Бак тиббиëт соҳасидаги хизматлари учун 2004 йилги Нобел мукофотининг лауреати¸ деб эълон қилинди.


Самандар

Бу ҳақда Нобел академияси котиби Ханс Жорнвал маълум қилди:

" Каролинскадаги Нобел Ассамблея институти руҳшунослик ва тиббиëт соҳасидги хизматлари учун Ричард Аксел ва Линда Бакларни 2004 йилги Нобел мукофоти лаурети¸ деб топди”.

Маълумотларга кўра¸ олтин медалдан ташқари¸ лауретларга 1 миллион 300 минг доллалик мукофот пули ҳам берилади.
Аксал Ню-Йоркдаги Колумбия Университети қошидаги Ховард Хюс номли тиббиëт институтида ишлайди. Линда Бак эса¸ Вашингтондаги Фред Хатчинсон номидаги рак касалликларини ўрганиш маркази ходимасидир.

Шу ҳафтада физика¸ кимë¸ адабиëт соҳасидаги ва тинчлик ўрнатиш йўлида қилган хизматлари учун Нобел мукофоти совриндорлари маълум бўлади.

Келаси ҳафта бошида эса иқтисод соҳасидаги хизмати бўйича Нобел мукофоти ғолиби номи эълон қилинади.

103 йиллик тарихга эга Нобел мукофоти бу йилги лауретларга 10 декабрида Стокголмда топширилади.
Нобел совриндорлари швед ихтирочиси Алфред Нобел яшаб ўтган шаҳарда анъанавий тарзда йиғилади.
XS
SM
MD
LG