Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:45

Маълумот бермайдиган матбуот хизмати кимга керак?


Зикрилло Ишонч Маълум бўлишича, айрим вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари журналистлар билан мулоқотдан қочиши, уларга тегишли ахборот беришдан бўйин товлаши ҳақида қанча кўп гапирилса ҳам вазият ўзгармаётир. Журналистлар уларнинг фаолиятидан қониқмаётганини кўп тилга олмоқда.

Мустақил журналист Алимардон Аннаевнинг таъкидлашича, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси каби бир қанча ташкилотлар борки, улар журналистларга маълумотларни ўз вақтида бермайди ёки умуман тақдим қилмайди.

А.Аннаевнинг фикрича, матбуот марказлари ходимлари ўз идорасига тегишли баъзи ахборотлар оммавий ахборот воситаларига чиқиб кетишидан қўрқади. Улар ахборотлар хусусида раҳбариятнинг қарашларини сўраб олишга ботинмайди. Ўз навбатида, раҳбарият ўзидан юқоридагилар олдида жавобгар ҳисобланади.

Журналист Абдусамад Раҳимов А.Аннаевнинг сўзларини рад этди.

“Биз хоҳлаган вақтда, уларнинг матбуот хизмати ишлайдими-йўқми, маълумот ола оламиз. Бу журналистнинг маҳоратига, интилишига боғлиқ”, деди А.Раҳимов.

А.Раҳимовнинг сўзларига қараганда, журналистларга маълумот бермайдиган ташкилотлар хусусида мониторинг юритиш шарт эмас. Зеро, ахборот беришдан бош тортганлик учун қонунчиликда жавобгарлик мавжуд.
XS
SM
MD
LG