Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:02

“Наманган ҳақиқати”нинг камолоти ва инқирози


Наманган вилояти ҳокимлиги нашри бўлган “Наманган ҳақиқати” газетаси тарихи салкам 90 йилга бориб тақалади. Газета бўлим мудири, кекса журналист Ғуломжон Акбаровнинг сўзларига қараганда, Намангандаги дастлабки газета “Ишчилар қалқони” номи остида 1918 йил 1 сентябрдан чоп этила бошлаган.

1919 йил май ойидан газета “Эркинлик” номини олган. Газета коммунистик партия ғояларини халққа етказишни ўз олдига мақсад қилган. Газета кейинчалик “Зарбдор”, “Сталин ҳақиқати” номлари остида нашр этилган. 1958 йилда эса у “Наманган ҳақиқати”га айланган.

Ғ.Акбаровнинг таъкидлашича, ўтган асрнинг 80-йиллари охири ва 90-йиллар бошида газета тиражи 50 минг нусхага етган. Бугун эса “Наманган ҳақиқати” 3424 нусхада босилмоқда.

Журналист ва шоир Хайрулла Қосимнинг эътирофича, ҳозир газетада ишлаётганлар орасида истеъдодли қаламкашлар бор. Бироқ Наманган вилояти ҳокимлиги нашри бўлгани учун газетада халқ манфаатини ҳимоя қиладиган, чуқур таҳлилга эга бўлган танқидий мақолалар кам. “Наманган ҳақиқати” тоталитар тузум давридаги нашрлар каби фақат мақтовдан нарига ўта олмаётир.
XS
SM
MD
LG