Линклар

Камбағалнинг нони қимматлади


Феруза Ўзбекистонда нон ва нон маҳсулотларининг нархи яна оширилди. Шу вақтгача 125 сўмдан сотилган бир буханка нон 3 октябрдан бошлаб 150 сўмдан сотилмоқда.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган аҳоли вакиллари ҳукуматнинг бу қароридан норозилигини яширмади. Уларнинг айтишича, мамлакат аҳолисининг катта қисми қашшоқликда кун кечиради. Ижтимоий ночор аҳволда яшаётган фуқароларнинг асосий овқати нон ва чойдан иборат. Бундан ташқари, сотувга чиқарилаётган нон ва нон маҳсулотларининг сифати паст. Ноннинг оғирлиги белгиланганидан анча кам.

“Ўздонмаҳсулот” давлат акциядорлик корпорацияси вакиллари нон баҳосининг ошиши фақат Молия вазирлиги кўрсатмаси билан амалга оширилишини маълум қилди.

Корпорациянинг ўз исмини ошкор этмаган ходими сўзларига кўра, деҳқонлардан буғдой қимматроқ сотиб олинаётгани боис ноннинг баҳоси ҳам кўтарилган.

Иқтисодчилардан бирининг таъкидлашича, бирор маҳсулотнинг нархини кўтаришдан олдин аҳолининг ижтимоий таъминлаганлик даражаси ҳам шунга мос бўлишига эришиш керак. Бироқ Ўзбекистонда бунга амал қилинаётгани йўқ. Биргина нон маҳсулотларининг нархи ошиши шундоқ ҳам кундан-кун кучайиб бораётган пул қадрсизланишини янада тезлаштиради.
XS
SM
MD
LG