Линклар

logo-print

Афғонистонда президентлик сайловига саноқли кунлар қолди.


Сайловнинг шу ҳафтанинг шанба куни ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан мамлакатда хавфсизлик чоралари ҳар томонлама кучайтирилмоқда. Бу ҳақда АҚШ генерали, Афғонистондаги иттифоқчи кучлар қўмондони Дэвид Барно Рейтер агентлигига берган интервьюсида, жумладан, бундай деди:
“Биз сайловни бузишга ҳаракатлар нисбатан кўп бўлади, деб ўйлагандик. Аммо бундай ҳаракатлар кутилганидан анча оз бўлди. Бироқ толиблар ҳамон кучга эга, ҳали ҳам уларнинг сайловни бузишга ҳаракат қилиши эҳтимолдан холи эмас. Шунга қарамасдан, ўн ярим миллион одам сайловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Толиблар қаршилик кўрсатишни қанчалик истамасин, улар барибир овоз бериш участкаларига келади” .
XS
SM
MD
LG