Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан фавқулодда йиғилиш ўтказди.


Араб давлатлари Исроилни Ғазо минтақасидаги ҳарбий амалиётни тўхтатишга чақиришни талаб қилган эди. Европа Иттифоқи Фаластин қуролли гуруҳлари ҳаракатларини қоралаб, операцияни ғайриқонуний деб атади. АҚШ зиддиятли икки томонни юқори даражада вазмин бўлишга чақирди. Бироқ АҚШнинг БМТдаги вакили Дэн Гиллерман буднай деди:
“Факт фактлигича қолади — Фаластин раҳбарияти терроризмни жиловлаш бўйича олган ўз мажбуриятини ҳамон бажармай келмоқда”.
Исроил томонидан олиб борилаётган ҳарбий амалиёт давомида 65 нафар фаластинлик ўлдирилди. Исроил бу амалиётни фаластинлик қуролланган гуруҳ вакиллари Исроилнинг Сдерот шаҳрига ракета итқитиши оқибатида икки гўдак ҳалок бўлгандан кейин бошлаган эди. Исроил қатъий равишда фаластинлик жанггарилар томонидан Исроил ҳудудларининг ракета билан ўққа тутилишига барҳам берилиши шартлигини, йўқса, Ғазо минтақасидаги зиддият тугамаслигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG