Линклар

Ўзбек фуқароси Пермда ўғрилар қурбони бўлди


Наманган вилоятининг Уйчи туманидан Россиянинг Пермь шаҳрига ишлагани кетган 55 ёшли Абдулла Аҳмедовнинг жасади 3 октябрь куни хонадонига олиб келинди.

Тумандаги Машад қишлоғи фуқаролар йиғини раиси Насриддин Садриддиновнинг сўзларига қараганда, А.Аҳмедов Ўзбекистон Жиноят кодексида кўрсатилган бир неча жиноятларни содир этишда айбланиб, тўрт йиллик қамоқ жазосини ўтаган ва жорий йилнинг февраль ойида озодликка чиққан. Оиладаги оғир аҳволни кўргач, у апрель ойида фарзандлари ва куёви билан Россияга ишлагани йўл олган. А.Аҳмедов пул тўплаб, 10 октябрь куни қизини турмушга узатишни режалаштирган эди.

Н.Садриддиновнинг айтишича, А.Аҳмедов ва фарзандлари Пермда дастлаб косиблик билан шуғулланган. Бу ишдан яхши фойда бўлмагани сабабли фарзандлари хусусий шахслар қўлида ишлай бошлаган. А.Аҳмедов эса иссиқхонага ишга жойлашган. Иссиқхона ичидаги иккита хонани озарбойжонликлар металл жойлаштириш учун ижарага олган. Металл қўриқлаш ҳам А.Аҳмедов зиммасида бўлган. Металлни ўғирлашга кирган жиноятчилар уни ўлдирган.

Маълум бўлишича, Пермь шаҳри ички ишлар бошқармаси мазкур қотиллик юзасидан жиноят иши қўзғаган.
XS
SM
MD
LG