Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:11

Қарияларни ким ўйлайди?


Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистоннинг бир қанча туманларида нафақахўрларга нафақа пули ўз вақтида тарқатилмаётир. Беруний туманида эса пенсия пули 4 ойдан буён берилмаяпти. Беруний шаҳрида яшовчи 55 ёшли Зиёда Шеримбетованинг турмуш ўртоғи 23 йил муқаддам оламдан ўтган. Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган Зиёда опа тўрт фарзандини бир ўзи тарбиялаб вояга етказди. Ҳозир у кўчада писта сотиб, тирикчилик қиляпти.

“Пенсия ўз вақтида берилмагани боис оиламни шу йўл билан боқишга мажбурман. Нонга пулни шу ердан топаман. Бошқа иложим йўқ. Май, июнь, июль, август ва сентябрь ойи учун нафақа пули ҳали ҳам берилмади. Оғриб қолган пайтим дорига пул топа олмайман”, деди З.Шеримбетова.

Беруний туманининг Алишер Навоий номидаги ширкат хўжалигида яшовчи Олтин Ҳайитметова сўзларига кўра, нафақа пулининг ўз вақтида берилмаслиги натижасида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўта ночорлашиб бормоқда. Уларнинг пули на ейишга, на кийишга етади.

Айрим жойларда нафақа пулининг озиқ-овқат дўконларига расмийлаштирилиши кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўляпти. Нафақахўрлар ўз ҳақини талаб қилиб, турли идоралар остонасига бош урмоқда. Бироқ уларнинг қариялар муаммоси билан иши бўлаётгани йўқ.

Моддий жиҳатдан қийин аҳволда қолган нафақахўрлар турли йўллар билан тирикчилик ўтказишга уринмоқда.

Беруний тумани ҳокимлиги вакилининг таъкидлашича, ҳозир нақд пул биринчи навбатда пахта теримчиларга бериляпти. Пенсия таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби ҳам шунда.
XS
SM
MD
LG