Линклар

Босниялик мусулмон қўмондон Ҳaaгa Xалқаро Tрибуналига тортилди


Азизулло Арол 1995 йилда босниялик серб жанггарилар Сребреница шаҳрида 7 мингдан кўпроқ мусулмон эркак ва болани оммавий равишда қатл қилган эди. Ўшандан буëн Сребреница қирғин содир этилган шаҳар тимсолига айланди. бўлиб қолган. Америкалик ëзувчи Жорж Уилл ушбу фожиани Иккинчи Жаҳон урушидан буëн Европада содир этилган энг даҳшатли ваҳшилик¸ деб таърифлаган. Лекин дунë жамоатчилиги босниялик мусулмонларнинг ҳам қўшни сербларга қарши ҳаракат олиб борганидан яхши хабардор эмас. Босниялик мусулмон собиқ қўмондон Носир Орич Сребреницадаги оммавий қирғиндан олдин шаҳарда уч йил давомида қотиллик ва талон-тарожликлар содир этганликда айбланмоқда. Чоршанба куни соби Югославиядаги уруш жиноятлари бўйича Ҳаага Халқаро Трибуналида Орич устидан маҳкама жараëни бошланди.

Носир Орич - Сребреница фожиали воқеаларига алоқадорликда айбланиб Ҳаага Халқаро Трибуналига тортилган биринчи босниялик мусулмон. Аслида бутун дунëда Сребреница серб кучлари томонидан минглаб мусулмонлар қатл қилинган шаҳар сифтида эсланади.

Халқаро Трибуналда ўтказилаëтган жараëнларни кўпдан буëн ëритиб келаëтган босниялик журналист Марко Кларн Озодлик радиосига айтишича¸ серб айбланувчиларининг Сребреницадаги ҳодисаларга босниялик мусулмонларнинг ҳатти-ҳаракатлари сабаб бўлган¸ деб ўзларини оқлаш одатга айланиб қолган. Югославиянинг собиқ Президенти Слободан Милошвич ҳам айни омилни далил қилиб кўрсатган эди.

"1992 ва 93-йиллар воқеаларида айбланаëтган серблар ҳар доим мусулмонларнинг ҳужумлар¸ қотилликлар содир этгани ва серб қишлоқларини бузиб ташлагани уларга нафрат ва қасос олиш истагини яратган¸ деб ўзларини ҳимоя қилишади"¸ - дейди журналист Кларн.
Унга кўра¸ бундай даъволарда маълум ҳақиқат бор.
"Албатта бу воқеаларнинг ҳаммасини бир-бирига туртки бўлганини инкор қилиб бўлмайди. Бир томондан қамқлга олишлар¸ бошқа томондан қамални бузиш ҳаракатлари. Буларнинг бари узликсиз зўравонликларга айланиб кетган"¸ - дейди Марко Кларн.

Носр Орич 1992 йилда ҳарбий полициячи кейинчалик Сребреница мусулмон кучларининг бош қўмондони вазифасини бажарган. У серб фуқаролари ва маҳбусларини ўлдирганлик¸ серб қишлоқларига ҳужум қилганлик ва хусусий ҳамда жамоат мулкини талон-тарож қилганлик айби билан жавогарликка тортилган. Аммо Орич барча айбловларни рад этмоқда.

Ўтган йил Босниядаги халқаро тинчлик сақловчи кучлар Орични қўлга олиб Ҳаага Халқаро Трибуналига тоширганида Босния мусулмонларининг кўпчилиги кескин норозилик билдирган эди. Чунки аксарият босниялик мусулмонлар Орич Сребреницада мусулмонларни ҳимоя қилган қаҳрамон¸ деб билади.

Лондонда жойлашган " Мусулмонлар инсон ҳуқуқлари комиссияси" номли ташкилот раиси Масъуд Шажарийнинг айтишича¸ олдинроқ мусулмонлар томонидан амалга оширилган босқинчиликларини рўкач қилиб¸ сербларнинг оммавий қирғинларини кечириш хатодир. Унга кўра¸ мусулмонлар минтақада озчиликни ташкил этувчи жамоа. Асосий қурбонлар ҳам шулар. Унинг айтишича¸ серблар ҳаракатлари тўсатдан пайдо бўлган ўч олишга асосланмаган.

"Менинг фикримча¸ Сребреницадаги оммавий қирғин олдиндан пухта режалаштирилган¸ геноциддан бошқа нарса эмас"¸ - дейди Шажарий.

У Халқаро Трибунал Оричга айбловларини асоссиз¸ деб ҳисобламаслигини айтади.

"Менимча¸ уруш пайтида мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳодисалар рўй беради. Биз маданиятли жамоатчилик ўлароқ¸ жиноят содир этган ҳар бир одамни жавобгарликка тортишимиз керак"¸ - деб таъкидлади Лондондаги " Мусулмонлар инсон ҳуқуқлари комиссияси" раиси Масъуд Шажарий.

Носир Орич ишини кўриб чиқа бошлаган Халқаро Трибуналга қораловчи ва ҳимоя қилувчи томонлар тўрт ой ичида ўз далил-исботларини топширишлари керак.
XS
SM
MD
LG