Линклар

АҚШнинг Кливленд шаҳрида (Охайо штати) АҚШ вице-президентлигига номзодлар ўртасида телевизион дебат ўтказилди.


Демократлар номзоди сенатор Жон Эдвардс ва ҳозирги вице-президент, республикачи Дик Чейнилар бир ярим соат давомида ташқи ва ички сиёсат масалалаларида фикр юритди. Дебатнинг асосий мавзуи Ироқ масаласи бўлди.
Дик Чейни яна бир бор, Ироқда ҳарбий амалиётлар ўтказиш зарур эди, деган фикрни билдирди. Эдвардснинг фикрича эса, Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли АҚШ халқаро терроризмга қарши курашдан чалғиб кетди. Эдвардс Жорж Буш маъмуриятини Ироқдаги вазиятни қандай қилиб барқарорлаштиришни билмаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG