Линклар

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жек Стро Ироққа қисқа муддатли сафар қилди.


Чоршанба куни Бағдодда журналистлар олдида чиқиш қилар экан, Стро мамлакатдаги вазият тўғрисида бундай деди:

"Хавфсизлик билан боғлиқ вазият ўта жиддийлигича қолмоқда. Бироқ, бу гапни бутун Ироққа нисбатан эмас, унинг бир қатор минтақаларига нисбатангина айтишимиз мумкин. Биз бу муаммони Бош вазир Алавий ҳамда Ироқ хавфсизлигини таъминловчи идоралар раҳбарлари билан муҳокама қилдик. Улар ҳарбий характердаги қатъий чоралар қўллаш билан бирга сиёсий жараённи ривожлантириш орқали муваффақият қозонишга умид қилаяптилар".
XS
SM
MD
LG