Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисида Исроил ҳарбийларининг Ғазо минтақаси шимолида ўтказаётган амалиётларини зудлик билан тўхтатиш тўғрисидаги араб мамлакатлари талаби битилган резолюцияга АҚШ вето қўйди.


Кенгашнинг 11 аъзоси резолюцияни ёқлаб, АҚШ эса қарши овоз берди. Буюк Британия, Германия ва Руминия бу масалада холис қолди.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Жон Дэнфорт бундай деди:

"Бу резолюция террорчиларни рағбатлантирибгина қолмасдан, жавоб зарбаларини бермаслиги учун Исроил нима қилиши кераклиги назарда тутилмаган. Бу резолюция, аслида, экстремистларни янги ҳужумларга илҳомлантиради ва уларнинг асосий мақсадига – тинчлик ўрнатиш тўғрисидаги музокараларни қайта тикламаслик мақсадига хизмат қилади".

Фаластин мухториятининг олий мартабали вакили Сойиб Эрекат Исроилни тинчлик ўрнатиш тўғрисидаги музокараларни давом эттиришга даъват этди.

Исроил ҳарбийлари томонидан ўтказилаётган амалиётлар пайтида 65 нафардан зиёд фаластинлик ўлдирилди. Бу амалиётлар Исроил ҳудуди ракеталардан ўққа тутилганига жавоб тариқасида ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG