Линклар

БМТнинг 60 минг нафардан зиëд ходими Бош котиб Кофи Аннандан Ироқдаги ходимларини чақириб олишни сўрамоқда.


Самандар

БМТходимларига кўра¸ ташкилотнинг Ироқдаги ходимлари жанггариларнинг аниқ нишонига айланмоқда.
Ўтган йили¸ БМТнинг Бағдоддаги қароргоҳида икки марта портлаш содир этилганидан кейин¸ Кофи Аннан Ироқдаги ходимларни чақириб олган эди.
Шу йилнинг август ойида эса¸ Аннан оз сонли гуруҳни яна Ироққа жўнатди.

БМТ вакили Фред Экхард ходимларнинг бу талаби инобатга олиниши¸ аммо сўнгги қарорни БМТнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси қабул қилишини айтди.
XS
SM
MD
LG