Линклар

Покистоннинг Мўлтон ҳудудида юз берган портлаш оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди ва 100дан ортиқ одам жароҳат олди.


Самандар

Ҳодиса юз берган ҳудуд полиция ходимлари билан ўралган. Портлаш суннийлар собиқ етакчиси¸ бундан бир йил олдин ўлдирилган Азим Тариқни ëд олиш маросимида юз берди. Расмийларга кўра¸ портлаш шиалар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз¸ ўтган ҳафтада Покистон шарқидаги шиалар масжиди олдида содир этилган портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлган ва бир неча одам жароҳат олган эди.
XS
SM
MD
LG