Линклар

Ироқда текширув ўтказган АҚШ экспертлари гуруҳи раҳбари Чарлз Дулфер куни кеча Вашингтонда берган ҳисоботида¸ АҚШнинг Ироқда уруш бошлашини нотўғри¸ деб айтди:


Самандар

" Биз Ироқда уруш бошланишидан олдин оммавий қирғин қуроллари яратишда ишлатиладиган материаллар мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани ҳақида аниқ маълумотга эга эмасмиз. Шунингдек¸ биз оммавий қирғин қуроллар яратишда ишлатиладиган айрим материаллар ҳамон сақланаëтгани тўғрисидаги саволларга ҳам жавоб бера олмаймиз. Хар ҳолда мен Ироқда ядровий қурол яратишда ишлатиладиган ҳеч қандай материал қолдиқлари йўқ ¸ деб ҳисоблайман".

Шунингдек¸ ҳисоботда Ироқда уруш бошланган пайт унинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайн кимëвий ва билогик қуролга эга бўлмагани ëзилган.

Токиода Япония вазирлар маҳкамаси маъмурияти раҳбари Хироюки Хосода Япония Ироқ урушида АҚШнинг иттифоқчиси бўлиб қолаверишини ва Ироқ илгари ядровий дастур устида иш олиб борган пайтда дунë жамоатчилигига таҳдид солганини айтди.
XS
SM
MD
LG