Линклар

logo-print

Бугун Ироқда АҚШлик икки ҳарбий ҳалок бўлди ва яна икки нафари жароҳат олди.


Самандар

АҚШ ҳарбийларига кўра¸чоршанба кечқурун Фаллужа шаҳрида юз берган портлашда бир аскар ҳалок бўлган¸ яна икки зобит жароҳат олган.

Бағдоддан 250 километр наридаги Бейжи шаҳридаги йўлга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида АҚШлик яна бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Шунингдек¸ АҚШ ҳарбийлари Ироқдаги қамоқхоналардан биридан 240 қа яқин маҳбус озод этилганини маълум қилди.
Озод этилганлардан бири шиалар етакчиси Мўқтадо ас-Садр тарафдори Муайид ал - Харзидир.
Бугун шунингдек¸ Бағдод марказида кучли портлаш юз бергани ҳақида хабар тарқатилди.
Тутун шаҳардаги “Яшил Зона” ¸деб номланган ҳудуд ëнидан чиқа бошлаган.
Яшил Зона деб аталувчи бу жойда Ироқ муваққат ҳукумати маъмурияти ҳамда АҚШ ва Британия элчихоналари жойлашган.
Ҳозирча портлаш сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ хавфсизлик кучлари чоршанба куни мамлакат шимолида ўтказган амалиëт пайтида 20га яқин шахс қўлга олинди.
Худди шу куни Бағдоднинг Хасваҳ ва Искандария мавзеларида жанггари¸ деб гумон қилинган 17 шахс қўлга олинди.
XS
SM
MD
LG