Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:55

Путиннинг таклифи Ўзбекистонга маъқул бўлди


Шайбон Россия Президенти МДҲга аъзо мамлакатлар молия вазирлари билан учрашув чоғида террорчи гуруҳларнинг молиявий таъминоти йўқ қилиш таклифини илгари сурди. Бу ғояни Ўзбекистон биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлади.

Бу ғоя ва унга Ўзбекистоннинг иштирокига маҳаллий экспертлар турлича муносабат билдирмоқда.

Иқтисодчи олим Виктор Ивониннинг сўзларига кўра, террорчиларни таъминлаб турадиган улкан жамғарма мавжудлигига ишониб, уни қидиришга тушиб кетиш адашувга олиб келади. Зеро, бундай молиявий ресурслар аста-секин йиғилиб боради. Уларни аниқлаш қийин. Шунинг учун молиявий ресурсларни шартта тўсиб қўйишнинг имкони йўқ.

“Озод овоз” сўз эркинлигига кўмаклашиш ташкилоти раиси, иқтисодчи Бобомурод Абдуллаевнинг фикрича, Россия раҳбари таклиф этган йўл орқали мақсадга эришиш мушкул. Бу ғоя фақат “қора рўйхат”га олинган шахсларнинг ҳисоб-рақамларини назорат қилишни кўзда тутади. Лекин террорчи маблағни бошқа шахслар орқали ҳам олиши мумкин.

Баъзи кузатувчилар Владимир Путиннинг бу ғояси шубҳали молиявий жамғармаларни назорат қилишга қаратилган, деган фикрга ҳам бормоқда ва Ўзбекистон анча аввалроқ шунга ўхшаш чораларни қўллай бошлаганини эсга олмоқда. Уларнинг айтишича, Ўзбекистондаги айни чоралар ўлароқ, кўпчилик хорижий ташкилотлар томонидан юборилаётган грантлар тўсиб қўйилди, натижада бир қанча нодавлат ташкилотлар молиявий кўмакдан ажралиб, фаолиятини чеклашга мажбур бўлди.

“Интерньюс-Тошкент” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Холида Анорбоеванинг таъкидлашича, мазкур чоралар туфайли ташкилотнинг грант ҳисоб-рақамларидан маблағ олишнинг иложи бўлмай қолган. Тинимсиз мурожаат қилинаверилгандан сўнг банк маъмурияти грант асосида келган пулни орқасига қайтариб юборган.

Б.Абдуллаев Х.Анорбоева тилга олган ҳолатга Ўзбекистондаги деярли барча нодавлат ташкилотлар дуч келганини билдирди. Унинг эътирофича, Россияни ҳам шундай чоралар кўришга Ўзбекистон ўргатган бўлиши мумкин.

“Озодлик” мухбири кўтарилган мавзу юзасидан Ўзбекистон Молия вазирлиги мулозимларининг ҳам муносабатини ўрганмоқчи бўлди. Лекин вазирлик ходимлари бу борада фикр билдиришни истамади.
XS
SM
MD
LG