Линклар

logo-print

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов бугун Афғонистон раҳбариятини мамлакатда барқарорлик ўрнатишга ва наркотик моддалар контрабандасига қарши жиддий курашга чақирди.


Самандар

Бу ҳақда Имомали Раҳмонов Прагада Чехия Президенти Вацлав Клаус билан ўтказган матбуот анжуманида айтди:
"Аксилтеррор ҳаракатлари давом этаëтган бўлишига қарамай¸ Афғонистон илгариги кўрсаткичдан 3 ярим баравар кўп кўкнор етиштирмоқда. Бу банг моддалари Европага МДҲ давлатлари ҳудудидан ўтади. Бу эса экстремизм ва террор каби хавфлидир. Ҳеч бир мамлакат бу муаммони ëлғиз ҳал эта олмайди ва бунинг олдини олиш учун ҳамма бирлашиши керак".
1991 йил собиқ Совет Иттифоқи парчаланганидан буëн¸ Афғонистонда етиштириладиган банг моддалари учун Тожикистон ҳудуди транзит йўлга айланиб қолди.
XS
SM
MD
LG