Линклар

logo-print

Халқаро Атом Энергияси Агентлиги раҳбари бугун берган баëнотида Эрон ноябр ойининг охирига қадар уранни бойитиш фаолиятини тўхтатиши керак¸ деб айтди.


Самандар

Агентлик раҳбари Муҳаммад Ал-Барадей Теҳрон агентлик бошқарув кенгаши аъзоларининг 25 ноябрда ўтказадиган учрашувига қадар барча талабларни бажаришига умид билдирди.
Ал- Барадей шунингдек¸ гарчи агентлик Эрон ўз ядровий дастури бўйича ишларни ҳарбий мақсадларда олиб бораëтганига ҳеч қандай далил топмаган бўлса ҳам ¸ Теҳрон ўз дастурини тинч мақсадларда олиб бораëтганини тасдиқлаши керак¸ деди.
Агар Эрон олдига қўйилган талабларни бажармаса¸ у ҳолда мамлакатга нисбатан тегишли чоралар кўрилади¸ деди Ал-Барадей.
XS
SM
MD
LG