Линклар

Мисрда жума куни содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлган россиялик аёлнинг шахси аниқланди. У татаристонлик Анна Ахметьева экан.


Тўлқин

Россиянинг Мисрдаги элчихонаси хабарига кўра, Анна Ахметьева 1946 йили Татаристонда туғилган.
Сўнгги маълумотга кўра, ўтган жума куни содир этилган террор ҳаракати оқибатида вайрон бўлган Мисрнинг Таба шаҳридаги меҳмонхона харобаларида мисрлик ва исроиллик қўтқарувчилар қўтқарув ишларини ниҳоясига етказди. Хароба ичидан бошқа қурбонлар топилмади. Портлаш оқибатида ҳаммаси бўлиб 34 киши ҳалок бўлди. Шулардан 11 киши Исроил фуқаролари. Ҳалок бўлган 20 кишининг шахси аниқланмаган. Шунингдек, 150 киши жароҳатланган.
Исроил ҳукумати бу террорчилик ҳаракатини “Ал-Қоида”га алоқадор гуруҳ содир этган, деб гумон қилмоқда.
XS
SM
MD
LG