Линклар

Исроил армиясининг янги зарбаси оқибатида бугун 1 фаластинлик ўлдирилди, 3 киши жароҳатланди.


Тўлқин

Бу Ғазо минтақасидаги фаластинлик қочқинларнинг Жабалия лагерига ҳаводан берилган зарба оқибатида содир бўлди.
Шанба куни Исроилнинг Ғазо минтақасида олиб бораётган ҳарбий амалиёти пайтида 7 фаластинлик, шу жумладан,”Хамас” гуруҳининг бир фаоли ҳалок бўлган эди.
Исроил Ғазо минтақасида бу ҳарбий амалиётни бошлаганига 11 кун бўлди. Шу вақт мобайнида 90 дан фаластинлик ўлдирилди. Улар ичида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.
Ҳарбий амалиётдан кўзда тутилган мақсад — Исроил ҳудудларини фаластинлик қуролланган гуруҳлар томонидан ракета билан ўққа тутилишининг олдини олишдир.
XS
SM
MD
LG