Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Ироққа келди.


Тўлқин

Аммо бу ташриф ҳақида олдиндан маълум қилинмаган эди.
Рамсфелдга кўра, январда ўтиши режалаштирилган сайлов арафасида Ироқдаги вазият янада кескинлашиши мумкин. Рамсфелд бугун Ироққа қилган қисқа ташрифи чоғида америкалик ҳарбий хизматчилар билан учрашди, сўнг Ироқ муваққат ҳукумати раҳбарияти билан музокара олиб борди.
Пентагон раҳбари Ироқнинг янги хавфсизлик кучларига баҳо берар экан, жумладан, шундай деди:
“Хавфсизлик кучларининг умумий сони муттасил ўсиб бормоқда. Бу, биринчи навбатда, Ироқдаги тегишли хавфсизлик хизматларининг ўсиши эвазигадир. Сайловгача Ироқ хавфсизлик кучларига яна 40 минг нафар қуролланган, тайёргарликдан ўтган ходим келиб қўшилиши эҳтимоли бор. Бу яхши” .
XS
SM
MD
LG