Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:15

Газетани қачон ёпиб қўйиш мумкин?


Шайбон Тожикистон коммунистик партияси етакчиси Шабдолов мазкур мамлакатда чоп этилувчи “Душанбе оқшоми” газетасида 7 октябрь куни қилган чиқишида ҳар қандай газета фақат икки ҳолатда ёпиб қўйилиши мумкинлигини таъкидлади. Яъни ҳар қандай нашр мавжуд тузумни зўравонлик билан ағдаришга қарши қаратилган материаллар чоп этганида ёхуд ирқий ва бошқа кўринишдаги низоларни қўзғаганида ёпиб қўйилиши мумкин. Унинг фикрича, газета бошқа ҳеч қандай сабаб билан ёпиб қўйилиши мумкин эмас.

Хўш, тожикистонлик сиёсатчи фикрига ўзбекистонлик ҳуқуқшунос ва журналистлар қандай қарайди?

Ҳуқуқшунос Баҳтиёр Шоҳназаровнинг сўзларига қараганда, Шабдолов айтган ҳолатлар юзасидан мавжуд қонунчилик асосида таҳририят ёки бевосита мақола муаллифи судга тортилиши мумкин. Лекин газета фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор фақат мазкур чиқишларнинг тузумни зўравонлик билан ағдаришга қаратилгани, ирқий ёки бошқа кўринишдаги низоларни қўзғатаётгани тегишли тартибда исботлангандан кейингина чиқарилиши керак. Кимнингдек шахсий хулосасига кўра нашрни ёпиб қўйиш эса демократия принципларига зиддир.

Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг (Буюк Британия) Ўзбекистондаги вакиласи Галима Бухорбоеванинг таъкидлашича, Шабдолов келтирган сабаблар бўйича газетани ёпиш асосли кўринади. Аммо газетани бир қарашда у қадар муҳим бўлмаган сабаблар билан ҳам ёпиб қўйишлари мумкин. Масалан, қандайдир техник сабаблар рўкач қилиниб, “Рўзи нав” газетаси фаолияти тўхтатилди. Ваҳоланки, унинг фаолиятида Шабдолов келтирган ҳолатлар бўлмаган. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, газетани истаган вақтда ва истаган важ билан ёпиб қўйиш мумкин.

Мустақил кузатувчи Алимардон Аннаев Ўзбекистонда газетани исталган сабаб билан ёпиб қўйиш мумкинлигини билдириди.

“Бизда газетани ёпиш учун конституциявий тузумга қарши чиқишлар бор, ирқий ёки этник низолар уйғотадиган мақола босди, каби важлар шарт эмас. Бизда давлат сиёсатига номақбул келадиган мақолалар учун ҳам газета ёпилиши мумкин”, деди кузатувчи.

Суҳбатдошларнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда ҳали бирорта нашр мавжуд тузумга қарши чиқиш ёки ирқий ва бошқа кўринишдаги низоларни қўзғаш айби билан ёпиб қўйилган эмас.
XS
SM
MD
LG